Дунёдаги енг киммат таом ва маҳсулотлар

Дунёдаги енг киммат таом ва маҳсулотлар Dunyodagi

Дунёдаги енг киммат таом ва маҳсулотлар

Бир неча минг долларлик нархини оқлаш учун, таом қандай бўлиши керак? Баъзи инсонлар лаззат ва ноёб маҳсулотларни қидиришда нархини ўн баробар тўлашга тайёр бўлади.

Ҳар қандай ҳамённи бўш қолдирадиган ўнта енг қиммат таом ва маҳсулотлар ҳақида ушбу мақоламиздан билиб олишингиз мумкин.

Енг қиммат картошка

Ла Боннотте картошкасида ёқимли ёнғоқ лаззати ва лимон аромати бор. Бу картошканинг нави 1930-йилларда пайдо бўлган, аммо у биринчи ўн йилликларда талабга ега емас еди. Ноёб картошкага таниқлик 1995 йилда келди ва нархининг ошишига сабаб бўлди: ўшанда 1 кг маҳсулот учун рекорд нарх белгиланди — 475$, ва шундан бери у доимо ўсиб бормоқда.

Картошка Атлантика океанидаги Франциянинг Нурмуатйе оролида ўсади. Нархининг баландлиги уни йетиштириш усули билан боғлиқ.

Картошка далалари фақат наслдан наслга ўтиб бораётган технология ёрдамида денгиз ўтлари билан ўғитлантирилади. Ушбу нав фақат қўлда екилади ва йиғиб олинади ва бир килограмм нархи 500 йеврога тенг.

Енг қиммат чучвара

Енг қиммат чучвара Бронкс ҳудудида жойлашган «Олтин Гейц» ресторанида рус муҳожирлари учун тайёрланади. Таомнинг нархи юқорилиги унгаги мол, лосос ва чўчқа гўштидан ташқари, денгиз қаърида яшайдиган машъал балиғининг бези қўшилганлиги сабаблидир.

Айнан ана шу балиқ бези сабабли чучвара паст ёруғликда кўк-яшил рангда ёнади. 8 та чучваранинг нархи 2 400$, 16 таники еса 4 400$ га тенг.

Енг қиммат икра

Белуга-албинос — бу Каспий денгизида яшайдиган йирик осётр балиғидир. Албинос белуга тилларанг икрасини жуда камдан-кам ҳолларда — ҳар 100 йилда бир марта қўяди, шунинг учун унинг нархи жуда юқори.

1 килограмм увилдириқ (икра) нинг нархи 8 500 йеврога тенг.

Енг қиммат қўзиқорин

Оқ труфеллар — дунёдаги енг қиммат таом. Бир дона қўзиқориннинг нархи 2 000 йевро. Бу труфелларда ўзига хос ҳид бор, аммо шунга қарамай у ҳар-хил таомлар билан бирга истеъмол қилинади.

Дунёда иқлим ўзгариши сабабли, бу труфелларни йетиштириш йилдан йилга қийинлашиб бормоқда.

Енг қиммат мол гўшти

Wагю япон мармар мол гўшти дунёдаги енг мазали, машҳур ва қимматбаҳо гўштлардан биридир. У ажойиб хушбўй ҳидли, мармарлиги А4 ва таниқли ёғли тузилишга ега. Бундай гўштни берадиганЯпонидаги Вагю наслли зотдор новвосларга олижаноб хўжайинларга қарагандек муносабатда бўлишади: улар массаж оладилар, пиво ичадилар ва классик мусиқа тинглайдилар. Бундай гўштнинг 1 кг нархи 450 долларга боради.

Енг қиммат пишлоқ

Дунёдаги енг қиммат пишлоқлардан бири буғу пишлоқлари ҳисобланади. Бу пишлоқ фақат бир жойда тайёрланади — Швециядаги Моосе Ҳоусе фермасида. Уни тайёрлаш учун буъгу сутидан фойдаланилади. Ранги оқ бўлади, нархи 1 000 йевро 1 килограмм учун.

Енг қиммат шўрва

Бу шўрва қалдирғоч сўлагидан тайёрланади. 1 килограмм нархи 3 000$. Бундай қиммат нарх керакли масалиқларнинг қийин топилиши билан боғлиқ — қалдирғоч сўлагини фақатгина унинг уясидан топиш мумкин. Улар уяларини жуда ҳам баланд ва ноқулай жойга қуришади.

Енг қиммат қаҳва

Копи-лувак қаҳвасини тайёрлаш учун қаҳва дарахтининг янги мевалари мусанг номли ҳайвонларга берилади. Бу ҳайвон қаҳвани йеб, ҳазм қилади ва ичи бўшаганда қаҳва доначаларини тушуради. Бундай қаҳва доначалари одамлар томонидан йиғиб олинади, ювиб-тозаланади ва қуёшда қуритилади.
Таиландда тайёрланадиган Блаcк Иворй навли 1 килограмм қаҳва 1000$ туради. Бу қаҳва навини йетиштириш учун уни филларнинг ҳазм қилиш тизимидан ўтказиш керак бўлади. Даромаднинг 10% и филларга ветеринар ёрдам кўрсатиш ҳамда уларнинг дори-дармони учун ажратилинади.

Енг қиммат зиравор

Нархи 1 килограмм учун 400$ дан 1 000$ гача бўлиши мумкин. Бундай қимматлиги сабаби, зафарон йилига атиги 7 кун (кузда) гуллайди. 1 килограмм зафарон тайёрлаш учун ўртача 300 минг гулни териб олиш керак бўлади.

Енг қиммат пица

Роял 007 пицасини Доменико Кролли исмли ошпаз 4 200$ га тайёрлаган, ва бу дунёдаги енг қимматбаҳо таомлар рўйхатига киритилган. 30 сантиметрлик пицада конякли тузламага ботирилган лобстер, шампанский қўшилган икра, дудланган лосос, уксус, буғу гўшти ва поршута бор ҳамда буларнинг ҳаммасининг устидан йейишга мўлжалланган 24 каратли зарҳал қуйилган.

(Visited 342 times, 1 visits today)
Оцените статью
Tush tabiri
Добавить комментарий
Яндекс.Метрика