Дўсликни йўқ қилиши мумкун бўлган оддий сўзлар ҳақида

Дўсликни Munosabatlar

Дўсликни йўқ қилиши мумкун бўлган оддий сўзлар ҳақида

Биз доимо ишлатадиган бир сўз бор. Кўринишидан у жуда хавфсиз, аслида у секингина ҳар қандай дўстликни ўлдириши мумкин. Дўстингизга ёзган охирги смс ёки електрон хатларингизни кўриб чиқинг:

“Сен билан кўришар едим, аммо бу кунларда мен жуда бандман”; “Кечирасан вақтлироқ жавоб беролмадим. Банд едим”; “Қандай янгиликлар ҳаётимда? Ҳар доимгидек, жуда банд едим”.

Ха, тўғри ўйлаяпсиз. Бу “Банд” сўзидир. Бу сўз сизни секин дўстларингиздан узоқлаштиради. Айнан уни ишлатишни тўхтатиш вақти келди. Тўғрисини айтганда, иш ва вазифалари жуда кўп инсонлар (муваффақиятли инсонлар) дўстликни ҳам сақлашни жуда яхши билишади.

Банд сўзини ишлатишдан тўхташимиз керак бўлган 3 та асосий сабаб:

1. Ҳамма ҳам банд бўлади

Бугунги кунда “банд” деган сўз “тирик” сўз билан тенг. Банд бўлиш муҳимлик ва керакликни билдиради. Бу дегани кўп инсонлар ва лойиҳалар сизга боғлиқ. Сиз 10 йил бир жойда ишлашингиз ва ўз ишингизни мутахассиси бўлишингиз мумкин, лекин сиз банд бўлаверасиз. Дам олишда бўлишингиз мумкин ва шунда ҳам банд бўлишингиз мумкин. Ушбу сўз ўз маъносини йўқотди.

2. “Банд” сўзи бошқа кўринишга ега бўлади

“Мен ростан ҳам бандман” – деб айцангиз, сиз ҳақиқий сабабини яшираётган бўласиз. Нима учун сиз кўришмоқчи/гаплашмоқчи/учрашмоқчи емассиз. Агарда сиз ушбу сўзни тез-тез ишлатиб турсангиз, балки сиз бошқалар билан дўст бўлишни истамаётгандирсиз?

3. “Ҳозир емас”

Сиз кўпинча “бандман” деганингизда, ҳозирги вақтда бошқа нарсалар муҳимлигини кўрсатасиз. Бунда сиз балки бола билан ўтирган бўлишингиз ёки янги лойиҳа устида ишлаётган бўлишингиз мумкин. Балким сиз ҳақиқатни айтгандирсиз, лекин агарда шундай давом еца вақт ўтиб дўстлик орасида катта масофа бўлиши мумкин.

Унда нима қилиш керак?

1. Самимий бўлинг! Камроқ “банд” сўзини ишлатишга ҳаракат қилинг. Уни бошқа сўзлар билан ифодалаб беринг яъни нима учун бандлигингизни тушунтиришга ҳаракат қилинг.

2. Ўз таклифингизни беринг! Агарга сизни овқатланишга таклиф қилган бўлсалар ва сизда ростан ҳам вақт бўлмаса, ўзингиз бошқа вақтни ёки жойни таклиф қилинг.

3. Жасур бўлинг! Енди еса “банд” сўзининг ёмон тарафига қарасак. Агарда сиз бу сўзни дўстларингизга ишлацангиз, аммо ҳақиқатда банд бўлмасангиз ва шунчаки улар билан вақт ўтказмоқчи емаслигингизни билдирса, ундай бўлса уларга тўғридан тўғри бу ҳақида айтиш керак.

Қалб шамчироғини ўчирманг!

Бир аёл ўз қўшнисига уни хафа қилган дугонасини ёмонлаётган еди. Қўшниси бу аёлни тинчлантирар ва дугонасини кечиришга ундар еъди.

– Кечириш? Қандай қилиб? Унинг менга қилган барча ишларидан кейин-а? Йўқ, ёмонликни кечириб бўлмайди – деди аёл. Умуман олганда, нима учун мани яхши кўрмаган инсонларни яхши кўришим керак? Атрофимдаги ҳамма йўлғон гапириб, ёмон ишлар қилаётган бўлсалар, ман нима учун яхшилик қилишим керак?

– Ман сизга битта ҳикоя айтиб бераман – деди қўшни аёл.

– Бир инсон бор екан. У инсон она табиатдан қоронғуликда шам чироқ ёқмаслик учун туннинг ёруғ бўлишини, печкага ўтин ёқъиб атрофни иситмаслик учун қишни совуқ қилмасликни сўрабди. Лекин ниманинг қандай бўлиши она табиат учун ойдинроқдир, шу сабаб она табиат инсоннинг мурожатини инобатга олмабди.

Буни кўриб инсоннинг жаҳли чиқибди: “Ҳали шунақами? Ҳали сан шошмай тургин. Агар шундай бўладиган бўлса ман кечаси чироқ ёқмайман ва тунингни ёритмайман. Санга иссиғи бормаслиги учун печкага ўтин ҳам ёқмайман, уйнинг иссиғи қолмаслиги учун ҳаттоки ешикниям очиб қўяман, санга қанчалик совуқ бўлишини шунда кўрамиз”.

– Вой аҳмоқ, – дея қўшнисининг гапини бўлиб аёл, – чироғи билан она табиатни йўлини ёруғ қилишни, печкадаги ўтини орқали она табиатнинг қаҳратон совуғини иситишни ўйлабдида? Манман инсон екан! Ахир бу нарсалар даст аввал ўзи учун керак бўладику. Она табиат еса ўзи учун ўзи ғамхўрлик қилади.

– Бўлмасам нима учун Сиз айнан шундай қиляпсиз?

– Мен?! – ажабланди аёл.

– Ҳа, Сиз. Нима учун атрофингизни зулмат ўраб олаётганида қалбингиз шам чироғини ўчиряпсиз? Атрофингизни инсонларнинг ёвуз маккори қамраб олаётган бир пайтда нима учун қалбингиз илиқлик маконини ёқмаяпсиз?

Кимдир чироғини ёқиб келишини кутиб ўтиргандан, ўз чироғингизни ёққанингиз – қалб ешикларини очганингиз яхши емасми? Шунда ўзингиз учун ҳам, атрофингиздаги инсонлар учун ҳам йўл кўринади. Битта ўзингиз совуқда ўтириб, бошқаларнинг иситишини кутгандан кўра, ўз қалбингиз манбайини ёқиб бошқаларни қалбига ҳам илиқлик улашганингиз маъқул емасми? Ўзингиздаги шундай ўзгаришлардан кейин атрофингизда ҳеч қандай зулмат ҳам совуқ ҳам қолмайди.

(Visited 147 times, 1 visits today)
Оцените статью
Tush tabiri
Добавить комментарий
Яндекс.Метрика