Чинакам севги мухабат хакида бу вокияни эшитиб хайратланади киши булган хикоялардан

севги мухабат

Чинакам севги мухабат хакида бу вокияни эшитиб хайратланади киши булган хикоялардан

Бир хитойлик киши ўзининг Зҳоу Юъаи исмли шол хотинига 57-йил давомида ғамхўрлик кўрсатади ва ҳеч нимага қарамасдан уни севишда давом етмоқда.

Ду ва Зҳоу оиласига 1959-йил, тўйларидан бир неча ойдан сўнг кулфат келади. 20 ёшлик Зҳоу нотаниш касалликга учрайди ва натижада ҳаракатланиш қобилиятини йўқотади. Ду Юанфа ўша вақтда қўшни шаҳардаги кўмир конида ишлар еди ва унинг ҳеч нимадан хабари йўқ еди. Лекин унга хотини касаллиги ҳақида хат келади.

Ду Юанфа таътил олиб, уйга қайтиб келди. Касаллик орқали Зҳоу бутунлай танасини бошқаролмайдиган бўлди, у ҳатто айланишни ва қўлида жихозларни ушлай олмас еди. Аниқ касаллик ҳақида ҳеч ким бирор нарса деёлмади. Бу кулфатдан ташқари яна фарзанд кўролмаслиги ҳақида ёмон хабар келди.

Ду Юанфанинг дўстлари унга ажрашишни ва янги ҳаёт бошлаш кераклигини таклиф қилишди, аммо у бутунлай бу фикрдан қайтди. У ўз хотинига шундай деган: “Хавотир олма, мен сен ҳақингда умрим оҳиригача ғамхўрлик қиламан” – деб ўз сўзига содиқ қолди.

Ду Юанфа ўз ишини қолдириб ва бутун вақтини хотинига бағишлади ва шу билан бирга фермерлик ишларини қилишга ҳам улгурган. У хотинини қошиқдан овқатлантирар, унинг ётоғини алмаштирар, унга керак бўлган махсус дориларни тайёрлайди ва яна шифокорларга кўрсатишда давом етмоқда.

Ду ва Зҳоу нинг қўшнилари уларга ёрдам беришга ҳаракат қилишади. Улар қари жуфтликни тез-тез кўришга келишади ва уларга овқат, кийим ва дориларни олиб келишади. Маҳаллий ҳокимият ҳам ўз ёрдамини кўрсатмоқда.

Ду олтмиш йилга яқин таслим бўлмаяпти. У ҳар куни Зҳоуга ғамхўрлигини кўрсатади. Менимча ҳақиқий севги шундай кўринишга ега! Сиз нима деб ўйлайсиз?

(Visited 30 times, 1 visits today)

Related posts

Leave a Comment