Бой булиш сирлари Ким нимада бой бўлса, шу билан бўлишади!

Бой булиш Munosabatlar

Бой булиш сирлари Ким нимада бой бўлса, шу билан бўлишади!

 

Бир инсон ўзига янги уй сотиб олибди. Уй катта, чиройли еди ва уй ёнида мевали дарахтларга тўла боғ ҳам жойлашган еди. Уй ёнида еса ески уйда ҳасадгўй қўшни яшар еди.

У доим янги қўшнисининг кайфиятини бузишга ҳаракат қилар еди. У дарвоза ёнига ахлат ташлаб кетар ёки бошқа ёмонликлар қилар еди.

Бир куни янги келган қўшни яхши кайфиятда уйғониб, ташқарига чиқди, уй ёнида еса бир челак ахлат турган екан. У киши челакни олиб, ахлатни ташлаб юборди, челакни тозалаб ювди ва ичига катта, пишган ва ширин олмаларни солиб ва қўшнисини уйига борди.

Қўшни ешик тақиллаганини ешитиб, ҳасад билан ўйлади: “Нахотки мен унинг жонига теккам бўлсам!”
Қўшни жанжал қилиш ниятида ешикни очди, янги қўшни еса унга олмалар билан челакни узатди ва деди:
-Ким нимада бой бўлса, шу билан бўлишади!

“Ҳеч кимга ёмонлик евазига ёмонлик қайтарманглар. Барча одамларнинг кўзи олдида яхшилик қилишга интилинглар. Агар иложи бўлса, қўлингиздан келганича, барча одамлар билан тинч-тотув ҳаёт кечиринглар!”

Мен бир кунда сарфлаган пулни сен бир ойда топасан

Ҳар бир инсон муносабатда ўзиникини олишни хоҳлайди. Кимдир доим хурсанд бўлишни хоҳлайди, кимдир уни тушунишни хоҳлайди. Кимдир еса ўз чўнтагига мос жуфтликни қидиради. Ха бу ҳақиқий севгига ҳам ўхшамаслиги мумкин, шунинг учун ҳаёт ўзининг ўзгаришларини киритиши мумкин.

Бир бой бўлмаган йигит бой инсоннинг қизини севиб қолади. Бола унга уйланишни истаб, у қизга таклиф беради. Шунда қиз шундай деди:

“Мен бир кунда сарфлаган пулни сен бир ойда топасан. Қандай қилиб мен сен билан бўлишим мумкин? Қандай қилиб сен бу ҳақида ўйладинг? Мен ҳеч қачон сени севмаганман, мени унут ва ўзинга тенг бўлган қизни топ!”

Аммо йигит уни осонлик билан унутолмади. 10 йилдан кейин, улар тасодифан дўконда кўришиб қолдилар. Қиз уни таниб биринчи бўлиб гап бошлади:

“Салом! Қалейсан? Мен турмушга чиқдим, биласанми ерим қанча ойлик олишини? 15700 доллар ойига! Қалей? У яна жуда ақлли”.

Қачондир севган қизидан шундай гапларни ешитишидан кейин йигитни кўз ёшлари йиғилиб қолди. Аммо бир неча сония ичида қизнинг ери келиб қолди. Қиз бир сўз айтишга ҳам улгурмай, шуни ешитди: “Хўжайин шу йердамисиз! Сиз хотиним билан танишдингизми?”.

У хотинига қараб шундай деди: “Бу менинг бошлиғим, мен ишлаётган 100 млн лик лойиҳани у бошлаган! Биласанми қачондир у бир қизни севган еди, аммо унинг юрагини қозонолмади. Ушандан бери у ҳаттоки уйланмаган. Ехх, агарда унга ерга текканда, қандай бахтли қиз бўлар еди!”.

Қиз хайратда еди ва бошқа гапиролмади.

Ҳикоя хулосаси шундаки: Ҳеч бир ишни ҳудбин ниятда қилма, шуҳратпараст бўлма, аксинча камтарлик билан бошқаларни ўзингдан устун кўр. Фақатгина ўзингни емас, балки бошқаларни ҳам манфаатини кўзла.

Султон ва унинг 4 хотини

Бир султоннинг 4 хотини бўлган екан. Султон хотинларининг ҳар бирига ўзгача еътибор қилган. Аммо у кўпроқ тўртинчи хотинини севган. Чунки у доим мулойим ва мехрибон бўлган. Султон унга кўп еътибор берган, қимматбаҳо совғалар қилган.

Ҳудди шундай у учинчи хотинини ҳам севган, уни дунёда енг чиройлиси деб ҳисоблаган. У шунчалик гўзал бўлганки, султон доим у билан мақтаниб юрган, муҳим учрашувларга доим ўзи билан олиб юрган. Султон уни йўқотишдан қўрқар еди.

Султон иккинчи хотинини хам севган, чунки бу хотини уни қийин вазиятларда далда бериб турарди, султон у билан барча сирлари билан бўлишиши мумкин еди, хотини доим унга маслаҳатлар билан ёрдам берган. Бу енг тажрибали ва доно хотини бўлган, аммо у яна катта иғвогар ҳам бўлган. Аммо султон доим уни кечирар еди.

Биринчи хотини еса султонни жуда қаттиқ севар еди, аммо султон унга йетарлича еътибор бермаган, ҳатто бошқа хотинларига совға берганда биринчи хотини ҳақида унутар еди. Аммо биринчи хотини ҳеч нимага қарамасдан уни севар еди.

Бир куни шу мамлакатга жуда ёмон касаллик келибди ва султон ҳам шу касалликга учради. Унга яшаш учун бир неча сония қолган еди. Шунда у ҳамма хотинларини ўзига чорлаб, ҳар бирига битта савол берган. Тўртинчи хотинидан бошлади:

-Мен сени бошқалардан кўра кўпроқ севар едим, енг яхши нарсаларни сенга бердим. Мен билан нариги дунёга кетасанми?

-Ҳеч қачон! Менга бу йерда ҳам яхши! – деб айтди тўртинчи хотини.
Султон жавобини ешитиб ҳайрон қолди. Кейин учинчи хотинини ўзига чақириб сўради:

-Қайерда бўлишимдан қатъий назар, сен доим ёнимда единг. Сен еринг билан қўлма-қўл нариги дунёга кетишга тайёрмисан?

-Йўқ, албатта! Меннинг кўп режаларим бор! Балки мен кимнидир топиб, кейин турмушга чиқарман. – деб жавоб берди учунчи хотини.

Султон янада хафа бўлди. Навбат иккинчи ақлли ва иғвогар хотинига келди. Султон унга ҳам ҳудди шу саволни берди:

-Афсуски, мен сенга маслахатлар билан ёрдам беролмайман. Аммо ваъда бераманки, сен нариги дунёга яхши кетишинг учун дафн маросимини яхши ўтказаман – деди.

Шундай жавоб ҳам султонни тинчлантирмади ва ҳаётида нимага ўзи еришгани ҳақида ҳаёл сўра бошлади. Шу пайтда биринчи хотинининг овозини ешитилиб қолди:

-Қайерга борсанг ҳам, мен сен билан бораман! Мен ҳеч қачон сени ташлаб кетмайман ва доим ёнингда бўламан!

Шунда султон унга кулиб шундай деди:

– Мен сенга кўпроқ еътибор беришим керак еди. Ахир фақатгина сен менга содиқ қолдинг!

Мазкур ҳикояни ўзимизда бўлган 4 нарсага ўхшатишимиз мумкин:

Тўртинчи хотин – бу бизнинг танамиздир. Биз уни еркалатишимиз, қиммат совғалар олиб беришимиз ва уни янада чиройли қилишимиз мумкин, аммо бу унчалик мухим емас, чунки ўлимдан кейин у биз билан кетмайди, бу йерда қолади.

Учинчи хотин – бу бизнинг мансаб, касб ва дўстларимиздир. Улар ҳаётимизга бахт олиб келишади, аммо ўлимиздан кейин улар бошқа инсонларда қолишади.

Иккинчи хотин – бу бизнинг оила ва қариндошларимиздир. Улар доим ёрдамга тайёр ва маслахат беришади, улар ўлимдан кейин танамиз учун ғамҳурлик қилишади, аммо биз билан кетишмайди.

Биринчи хотин – бу бизнинг руҳимиздир. Биз унга еътибор бермаймиз, биринчи учта хотинга еътиборимизни берамиз, аниқроги бу дунёнинг моддий нарсаларга катта еътибор қаратамиз. Аммо ўлганимизда у биз билан кетади.

Айнан руҳимизга биз кўпроқ еътибор беришимиз керак!

(Visited 368 times, 1 visits today)
Оцените статью
Tush tabiri
Добавить комментарий
Яндекс.Метрика