Манна нима учун эркак ва аёллар оилалари бузулиб кетади фойдали маслахат

ERKAKLAR VA QIZLAR Erkaklar

Манна нима учун эркак ва аёллар оилалари бузулиб кетади фойдали маслахат

“Биз бир-биримизга тўғри келмаймиз” – кўпинча шу сўзлар билан дўстларимиз ёки яқинларимиз якунланган муносабатларига изоҳ беришади. Баъзан ўзимиз ҳам шу сўзларни ишлатамиз. Лекин нима учун сиз ҳақиқий деб ўйлаган севги йўққа чиқади?

Биз шу саволга жавоб топдик, машхур психолог Жед Деймонд, 40 йил ўтказган тадқиқотларидан сўнг, шундай хулосага келдики, инсонлар севгида ҳар доим учрайдиган 5-та босқичга чида олмай, 3-чи босқичда тўхтаб қолиб, таслим бўлишади. Келинг шу босқичларга бир назар солайлик.

Севиб қолиш

Бу босқичда, сиз танлаган одам, сиз учун мукаммал инсондир. Сиз уни камчиликларсиз ва сиз учун барча нарсага тайёр инсондек кўрасиз. Ҳеч кимнинг сўзларига назар солмай, фақат абадий севги ҳақида ўйлайсиз.

Муносабатларнинг расмий бошланиши

Бу босқичга келиб, севги кучайиб боради, учрашувлар ортиб боради. Бир-бирингизни яқинроқ билишни бошлайсиз ва ҳаётингизга қўшимчалар киритасиз. Бу хурсандчиликлар, бахт ва йенгил ҳаёт вақти. Ҳаётда керакли бўлган инсонни топдим деб ишонч хосил қиласиз ва шундай қолишига умид қиласиз.

Кўнгил совиши

Шу босқичга келиб, барча умидлар қулашни бошлайди. Севган инсонингиз барча ишлари сизни гаъзаблантиради. Муносабатларингизни тўхтатиб туриш ҳақида ўйлай бошлайсиз, ёки муносабатларни мутлақо тамомлашни ўйлайсиз. Бундай ҳам бўлади, тўғрими? Бир-бирингизни қийнашнинг нима кераги бор?

Инқирозни йенгиб ўтиб юқори севгига қадам босиш

Агар, барча кучларингизни тўплаб, бутун ишонч билан 3-чи босқични йенгиб ўцангиз, севган инсонингиз ҳақидаги барча сохта фикрларингиз йўқ бўлиб кетади. Сизнинг ёнингизда, ўзингиз учун ўйлаб яратган мукаммал инсонни емас, балки ҳақиқий инсонни кўрасиз. Унинг барча камчиликларини қабул қиласиз. Бир-бирингизга ёрдам бериб, юқори севги тушунчасига ўтасиз.

Муносабатларингиз қанчалик кучли еканлигини тушуниб йетиш

Орангиздаги тушунмовчиликларни йенгиб ўтиш ва севгингиз биринчи ўринда бўлишни ўргансангиз, бу ҳаётни бирга ўзгартира олишингизга ишонишни бошлайсиз. Шунда сиз: “Бу менинг ҳақиқий инсоним” деб, ишонч билан айта оласиз.

Албатта, ҳар бир инсон ноёбдир ва шу йўсин уларнинг муносабатлари ҳам ноёбдир. Шахсан сизнинг муносабатларингиз қандай қийинчиликларга дуч келган ва тепада тилга олинган қайси босқичгача йетиб боргансиз?

Безовталикдан қандай қутулиш мумкин?

Биз истаймизми йўқми, ҳаётда безовталиклар бўлиб туради. Қисқа муддатли безовталиклар сабаби ўтиб кетгач, безовталик ҳам йўқолади. Бироқ жуда узоқ муддат безовталикдан, кўнгил ҳотиржам бўлмаслигидан

Кандай қутулиш мумкин?

Бунинг учун аввало бу безовталикнинг сабабини топиш лозим. Ҳаммада бу нарсанинг сабаби турлича бўлиши мумкин. Масалан, киши ўзи севмаган иш билан шуғулланаётган бўлса ҳам, юраги ҳотиржам бўлмаслиги мумкин. Бунда киши жуда ҳам мажбурликдан, пул топиш учун, бурнидан судрагандай бўлиб ишига бориб келади.

У ишидан қониқмайди, қилган ишидан хурсанд бўлмайди. Бироқ ишга бошқа томондан ёндошилса, бунинг ҳам иложини топса бўлади. Киши ҳозир егаллаб турган ишига ижобий муносабатда бўлса ва ўзида қаноатланиш ҳиссини орттирса, албатта ҳаётида ўзгариш бўлади.

Аслида безовталикнинг илдизи бўлади. Яъни бизда бирор бир ходиса рўй берган бўлиши, кимгадир қаттиқ гапирган бўлишимиз, ўзимиз истамаган ҳолда кимнидир дилини оғритган бўлишимиз мумкин ва шунга ўхшаш нарсалар. Агарда шунга ўхшаш нарсалар сизда содир бўлган бўлса, сиз биринчи бўлиб қадам ташланг.

Масалан, муносабатда муаммоми? Сиз биринчи бўлиб кечирим сўранг. Агар сиз биринчи қадам қўйсангиз, бунда биринчи сизга катта фойдаси бор, яъни безовталик деган нарсадан қутуласиз ва бу ҳаётингизга ижобий таъсир қилади.

Ҳеч қачон инсонни ташқи кўринишидан ҳукм қилманг

Институтимизда фалсафа дарси бўйича жуда ғалати ўқитувчи бор еди. Ғалати, бу унда ноёб фикр юритиш дегани емас, балки ундан доим ёмон ҳид келар еди. У доимо бир хил кийимда келар ва базида бу кийимлар кир ва йиртилган бўлар еди. У доим кулиб турар ва бошқаларга еътибор бермас ҳам еди. У ўн маротаба битта лексияни ўқиши мумкин еди. Ростини айтганда у ҳеч қанча фалсафани бизга бермаган!

Биз доим унинг устидан кулар едик. Безлик қилиб бутун гуруҳ билан лексиясига бормас едик. Лексияга борганда еса орқа жойларга ўтиришга ҳаракат қилар едик. Ростан ундан жуда ёмон ҳид келар еди, балки бир ҳафталик ҳид, агар бир йиллик бўлмаса. Аммо унинг ёши катта еди. Биз нима учун у институтда шу пайтгача ишлаб юришини тушунмас едик?
Кейин еса биз унинг ҳаёти ҳақида билиб қолдик. Бу нарса бизни жуда ўйланишга мажбур қилди ва ҳатто ўз хатти-ҳаракатларимиздан кейинчалик уялдик.
Бир бахтли оила бор еди. Севимли иш, фарзанд ва ажойиб турмуш ўртоқ. Биргина автоҳалокат… ва бечора инсонда ҳеч ким қолмади! Бу жуда ўгир еди. Агарда унда шу иш бўлмаганида, билмаймиз, қандай қилиб у ўз ҳаётини ўтказган ва қайерда бўлар еди.

Шунинг учун сизга айтмоқчи бўлган нарсам шундан иборат: “Ҳаётингизда сиз кўпгина ҳар хил инсонларни учратишингиз мумкин. Кимдир сизга ёқиши, кимдир ёқмай қолиши мумкин. Аммо инсонларни ҳукм қилишдан олдин уларнинг ҳаёт тарихини билишга ҳаракат қилинг. Сиз нима учун у ўзини айнан шундай тутаётганини билмайсиз? Балки унга сизнинг ёрдамингиз керакдир ёки у шунчаки далда сўзга мухтождир?”

Сен тез-тез инсонлардан хафа бўласанми?!

Дунёда хафа қилинмаган инсон йўқ бўлса керак. Бизнинг орамизда икки тоифали инсонлар бор: биринчиси, ким хафагарчиликни тез унутиши мумкин; иккинчиси еса, йиллаб бу хафагарчиликни ўзида сақлашади ва доим уни еслашади.

Йетук бўлиш, демак ўз ҳис-туйғуларимизга биз ўзимиз жавобгарликни оламиз. Ҳар биримизда танлов бор. Агарда сиз сизни хафа қилган инсонни кечиролмасангиз албатта бу ҳикояни ўқинг.

– Нега сен жаҳл қилиб хафа бўласан? Ўзингни қўлга олиб ва кечириш яхши емасми? – деб сўради Устоз.

– Нима учун мен уни кечиришим керак, ахир у… – деди ўзини оқламоқчи бўлган шогирт.

– Узр гапингни бўлдим. Рухсат берсанг сенга иккита савол бераман, ана шунда мен сенинг “қандай қилиб” ва “нима учун” деган саволларинга жавоб бераман. – деди устоз.

Шогирт рози бўлди.

– Ғазабда ёки хафа бўлганингда сен ўзингни яхши ҳис қиласанми? – деб сўради Устоз.

– Албатт йўқ – деб жавоб берди шогирт.

– Шундай екан сен кимга мурувват кўрсатяпсан, ахир сен ўз ғазаб ва хафагарчилигинг билан ўзинга яхшилик олиб келмасанг?

Шогирт бир нима демоқчи еди, аммо ҳеч нима деёлмади.

– Еста тут, сен нимани танлашинг, хафагарчиликни ёки кечиримни, қийинчиликни ёки хурсандчиликни, бу сенга боғлиқ. Танлов сенда! – деди Устоз.

– Ахир менга қандай хафа бўлмаслик мумкинлигини айтинг? Бу жуда қийин-ку!

– Сен қачонки кимнидир айблов ёки хафагарчилик билан урмоқчи бўлсанг, биринчи бўлиб бу нарса ўзинга тегади.

Шундай екан, газабланган вақтда бўсиқ бўлишга ҳаракат қил, гапиришда вазминликни ушла ва кечирим беришни ўрган!

Ҳар бир одам ешитишда чаққон, гапиришда вазмин, ғазаб келганда босиқ бўлсин. Чунки инсоний ғазабингиз Худога манзур бўлган солиҳ ҳаёт кечиришингизга йўл қўймайди.

(Visited 318 times, 1 visits today)
Оцените статью
Tush tabiri
Добавить комментарий
Яндекс.Метрика