Эркаклар ва кизлар орасидаги енг куп таркалган куркувлар хакида

Эркаклар ва кизлар Erkaklar

Эркаклар ва кизлар орасидаги енг куп таркалган куркувлар хакида

Гўзал қизлар ва йигитлардаги қўрқув… Ҳеч ўйлаб кўрганмисиз нима учун йигитлар гўзал қизлардан қўрқишади? Йўқ, албатта ҳаммаси емас, лекин кўплари. Ҳа, қанчалик кулгили бўлмасин – айнан қўрқишади. Албатта гўзал қизни учратганимизда лол қоламиз, чиройига маҳлиё бўламиз, лекин барибир ҳам ……! бўлади.

Келинг биргаликда бу қўрқувлар қайердан келиб чиқиши ва бу қандай қўрқув еканлигига аниқлик киритамиз. Чунки кўпчилик забардас, кучли, жасур ва ўзига ишонган йигитларимиз гўзал аёлларни кўрганларида уларнинг чиройига маҳлиё бўлишади ва орзу қилишади, лекин улар билан яқиндан танишишга келганда еса иккиланишади? танишиш ва муносабат қуришга журъат етишмайди? Қуйида бир неча сабабларини келтириб ўтамиз:

Сабаблардан бири: йигитларимиз гўзал қизлар моддий нуқтаи назардан жуда талабчан – деган фикрни ўзида шакллантириб бўлишган. Яъни, қиз бола ўз гўзаллигини сақлаб туриши учун гўзаллик салонлари, қиммат баҳо косметика, кийим ва тақинчоқлар зарур деб билади.

Албатта мен бу борада баҳслашишни истамайман, чунки бу ҳақиқатдан ҳам шундай. Фақат қўшимча қилишим мумкин, гўзаллик салонлари, косметика, кийим кечак ва тақинчоқлар барча аёлларга керак. Лекин кўпчилик ўртамеёна аёллар учун бундай катта харажатлар шарт емас деб билишади, – бу нотўғри! Йигитларимиз латофатли қизни моддий тарафдан етарли даражада таъминлай олмайман деб ўйлашади – мана бу биринчи қўрқув.

Гўзал қизларга нисбатан қўрқувнинг яна бири – бу рад етилиш. Гўзал қиздан рад жавобини ешитиш қўрқуви… Қўрқув, ёки оддий сўзлар билан айтганда йигит киши ўз енергияси ва кучини қиз болага ёқиш ёки еришиш учун сарфламоқчи емаслигидадир. Айнан мана шу сабаб кўплаб йигитларимиз қаршилиги кам қизларни танлашади. Мана шу ерда ҳам йигитларимиз янгилишишади. Чунки ҳар қандай қиз бола у хоҳ гўзал ёки ёқимтой бўлсин, ўзини ҳурмат қила билган қиз ўз нархини билади ва у йигит кишидан нима хоҳлашини билади.

Учинчи қўрқувнинг сабаби – гўзал қизлар ҳеч қачон ёлғиз бўлмайди деган фикр. Кўпчилик йигитларимиз ишонишадики, гўзал қизлар еҳтимол кимгадир тегишли, унда аллақачон ишончли ва кучли елка бор ва шу сабаб йигитларимиз гўзал қизлар билан танишишга ҳам ҳаракат қилишмайди. Қизлар еса йигитларда бефарқликни ёқтирмайдилар.

Яхшиямки гўзал қизларимиз кўнглини топиш учун Йўқ жавобни ешитишдан қўрқмайдиган, ўз вақтини, кучини, романтикасини ва қобилиятини ишлата оладиган йигитларимиз бор. Йигитлар жасур бўлинг, гўзал қизларимиз еътиборга муҳтож!

Бойлик – бу сиз қандай кийим кийишингиз, қандай машина минишингиз ва қўлингизда қандай телефон бўлиши емас! Бойлик – бу тирик ота-она, соғлом фарзандлар, содиқ дўстлар ва севган кишининг кучли йелкасидир!
Агар сиз кўра олсангиз, юра олсангиз, севсангиз ва ҳар ерта тонг ўрнингиздан тура олсангиз – демак сиз жуда бой инсонсиз!
Ҳаётингиз ҳақида шикоят қилмоқчи бўлсангиз, ҳаётни ерта тарк етганлар ҳақида ўйланг.
Ерингиз ҳақида шикоят қилмоқчи бўлсангиз, тасаввур қилинг қанча қизлар турмушга чиқишни орзу қилишади.

Итоациз фарзандларингизга шикоят қилмоқчимисиз, уларга зўр бўлиб, Худога ибодат қилган инсонлар ҳақида ўйланг. Сизда бор бўлганини қадрланг.

Қувонч ва тинчликни ўғирловчи учта тузоқ бор: ўтмиш ҳақида афсусланиш, келажак ҳақида безовталик ва бугунги кун учун ношукурлик.

Умрим бўйи мен ҳар доим яхши кўрган одамларни йўқотишдан қўрқаман. Баъзан мен ўзимга ўзим шундай савол бераман: мени йўқотишдан қўрқадиган кимдир бормикан ёки йўқ?

Баъзан мўжизалар оддийгина ва майда бўлиши мумкин ва асосан инсонлар буларга еътибор беришмайди! Ҳар куни мўжизалар кўришга ҳаракат қилинг ва ҳаётдан миннатдор бўлинг!

Агар вазиятни ўзгартираолмасанг, унга бўлган муносабатингни ўзгартиришга ҳаракат қил!

 

Бир қари аёл бор еди ва у доим йиғлар еди. Унинг тўнғич қизи соябон сотувчи савдогарга, ёш қизи еса угра сотувчи савдогарга турмушга чиқди.

Қари аёл ҳаво яхши ва кун қуёшли бўлганини кўргач, у хафа бўлар еди ва “Қандай ёмон! Об-ҳаво яхши, дўконда қизимдан ҳеч ким ёмғирга соябон сотиб олмайди! Нима қилай?” – деб ўйлар еди.
Об-ҳаво ёмон ва ёмғирли бўлганда ҳам йиғлар еди, бу сафар ёш қизи учун – “Агар угра қуёшда қуритилмаса, кенжа қизим уни сота олмайди ва бу яхши бўлмайди…” – деб йиғлар еди.

Шундай қилиб у ҳар кунги ҳаво шароитида тўнғич қизи ва ёш қизи учун ачинар еди. Бир куни у доно кишини учратиб қолди ва у киши нима учун азоб чекаётгани ҳақида сўради. Қари аёл барча қайғуларини гапириб берди, лекин доно киши фақатгина жилмайиб қўйди ва деди:

Фақат фикрингизни ўзгартиришга ҳаракат қилинг, сиз барибир об-ҳавони ўзгартираолмайсиз. Қуёш порлаб турганда, тўнғич қизингизни соябони ҳақида ўйламанг, аксинча ёш қизингизнинг уграси ҳақида ўйланг. “Қуёш порлаб турибди! Кенжа қизимнинг уграси қурийди ва савдо муваффақиятли бўлади”.
Ёмғир бўлганда еса тўнғич қизингизнинг соябони ҳақида ўйланг: “Мана ёмғир ёғди! Енди соябонлар яхши сотилади”.

Аёл бу маслаҳатлардан жуда бахтли бўлди, доно кишига миннатдорчилик билдириб ва унинг тавсиялари асосида ҳаракат қилишни бошлади. Шундан бери у ҳеч қайғуга тушмади ва доимо қизлари учун ҳурсанд.
Хулоса: Агар вазиятни ўзгартираолмасанг, унга бўлган муносабатингни ўзгартиришга ҳаракат қил! Нарсаларга бошқача назар солиш керак ва ҳаёт бошқа йўналишда оқиб боради.

Хатонинг нархи

Хато қилмайдиган одамнинг ўзи бўлмаса керак. Улардан баъзилари хатони хато деб тан олишади, хулоса чиқариб, олдинга ҳаракатни давом еттиришади. Бошқалар еса хатоларини тан олгиси келмайди ва шу билан азоб чекишади. Ҳар қандай тан олинган хато инсон тажрибасини бойитади, уни янада кучли ва доно қилади. Нима учун бизга баъзан хатони тан олиш жуда қийин бўлади?

Биринчи тўсиқ

– бу мағрурлик. Баъзан атрофидаги одам сен нотўғри йўналишда боряпсан деб ишора қилишга ҳаракат қилишади. Ўзимиз ҳам буни ҳис қилишимиз мумкин, лекин бошқа инсон гапига итоат қилиш қийин бўлади ва ўз билимимизга таянишга қарор қиламиз.

Иккинчи тўсиқ

– қўрқув. Ўз хатойимизни бахолаш ва уни оқибатларини кўриш жуда қўрқинчлидир. Бу йерда жуда кучли ҳимоя қилувчи мудофаа механизмлари мавжуд. Она ўз боласини олдирганини хато деб қабул қилиши жуда оғириқли бўлади. Ичкиликбозлик даволанишга муҳтож еканлигини қабул қилиш қийин, уни ичишга мажбур қилган қийин ҳаёт шароитини айбдор қилиш осонроқ бўлади.

Учинчи тўсиқ

– умидсизлик. Ўз муносабатингни осонгина ёлғон, хиёнат ва даъволар билан вайрон қилиш мумкин, лекин, қадрли ва севган инсонни йўқотганда, унинг севги, ишонч ва ҳурматини қайтариш мумкин емас. Ҳар қандай ёшда нолдан бошлаш мумкин, лекин ҳеч ким берилган имкониятни қайтариб бермайди.

Лекин инсон хатоларини тан олишни ўрганиши керак. Ўз ҳаракатларини ва уларнинг оқибатларини баҳолаш учун, бир катта жасорат бўлиши керак ва албатта айбдорлик туйғуси чуқурга тушмаслиги учун инсон ўзига нисбатан севгиси бўлиши керак. Барча босқичлардан ўтинг.

Ўзингизни қандай бўлса шундай қабул қилинг. Мумкин бўлган нарсани тўғирлаш ва қайтариб бўлмайдиган нарсани қўйиб юбориш керак. Ҳаёт давомида оттирилган тажриба кучлироқ ва бахтлироқ бўлишни таъминлайди.

Бир шундай гап бор: “Кучли инсон ўз хатоларини тан олишга қодир, заиф еса уларни унутишга ҳаракат қилади.”

(Visited 255 times, 1 visits today)
Оцените статью
Tush tabiri
Добавить комментарий
Яндекс.Метрика