- Жинсий кувватни ошириш: машклар, табиий усуллар, ТОП маҳсулот
- Жинсий қувватни ошириш учун машқлар
- Кардио
- Оддий қоида: юрак учун фойдали бўлган машғулотлар потенция учун ҳам фойдали бўлади.
- Кегел машқлари
- Овқатланиш тартиби
- Саримсоқ, қалампир ва банан
- Қаҳва
- Вазнни меъёрлаштириш
- Психологик ёндашув
- Тестостерон
- Стрессни камайтириш
- Ёмон одатлардан воз кечиш
- Чироқни ёқиш
- Тиббий муолажалар
- Вакуум таъсири
- Зарб-тўлқинли терапия
Жинсий кувватни ошириш: машклар, табиий усуллар, ТОП маҳсулот
Бугунги кунда кўплаб ўрта ёшли еркаклар, баъзида еса ёшлар ҳам жинсий қувват билан боғлиқ муаммоларга дуч келишмоқда. Шифокорга боришдан ийманиб, еркаклар шубҳали дорилар, сунъий препаратларга мурожат қилишлари мумкин.
Синтетик воситалар фақат битта афзалликка ега: улар дарҳол натижа беради. Мисол учун, таниқли Виагра ярим соатдан кейин таъсир қила бошлайди ва ўз таъсирини 5 соат давомида сақлаб қолади. Бироқ, муаммонинг табиий йечимлари ҳам мавжуд, улар узоқ муддатли таъсирга ега ва умумий саломатликка ижобий таъсир кўрсатади.
Жинсий қувватни ошириш учун машқлар
Бундай машқлар кичик чаноқ аъзоларида қон айланишини кучайтириш ва потенция мушакларини чиниқтиришга қаратилган бўлади. Уларни бажариш кўп вақт талаб қилмайди, натижалар еса биринчи ҳафтадан кейиноқ сезила бошлайди.
Кардио
Ерекция номал бўлиши учун соғлом юрак-томир тизими керак. Қон айланиши сифатининг тестостерон даражаси, шунингдек, мояклар ва мия соғлиғига қанчалик таъсир қилиши ҳақида батафсил тўхталиш шарт емас.
Бир нарсани таъкидлаш кифоя: кардиозўриқишлар — жинсий қувватни оширишнинг ажойиб усули. Аероб машқлар билан еректил дисфункция ҳатто даволанар екан, олдини олиш ҳеч гап емас.
Оддий қоида: юрак учун фойдали бўлган машғулотлар потенция учун ҳам фойдали бўлади.
Шунинг учун кардио машғулотлар учун кунига камида 30-40 дақиқа ажратиш тавсия етилади. Югуриш, сузиш, теннис ўйнаш (камида стол тенниси) ёки бир нечта бекатни пиёда босиб ўтиш айни муддао.
Кегел машқлари
Бу машқлар ҳақида кўпчилик ешитган бўлиши керак, аммо улар кўпинча фақат аёллар учун тавсия етилади. Камида бир неча еркаклар бу машқларни мунтазам бажарганда унинг фойдасини сезишганини айтган.
Хусусан унинг фойдали таъсирлари қуйидагилардан иборат:
• Ерекцияни яхшилаш;
• Оргазм интенсивлигини ошириш;
• Ерта бўшалишни олдини олиш.
Овқатланиш тартиби
Овқатланиш бутун организмнинг фаолиятида асосий рол ўйнайди. Озиқ-овқат ўз таркибида организм учун барча муҳим моддалар, айниқса, жинсий қувватни оширувчи витаминлар ва минераллар сақлаши керак. Уларнинг асосийлари рух, селен, Б гуруҳи, Е ва C витаминларидир. Ҳар куни бу моддаларни суткалик еҳтиёж миқдорида истеъмол қилиш умумий саломатлик ўз жойида бўлишига кўмаклашади.
Саримсоқ, қалампир ва банан
Баъзи бир мева ва сабзавотлар потенцияга таъсири жиҳатидан сеҳрли хусусиятга ега. Кардио машқлари каби, улар қон айланишини яхшилайди. ҲеалтҳЛине Америка тиббиёт манбаи қуйидагиларни кўпроқ истеъмол қилишни тавсия қилади:
1. Пиёз ва саримсоқ (агар уларнинг ўзига хос ҳидига кўз юмиш имкони бўлса). Улар қон айланишини рағбатлантиради.
2. Банан. Ўзида кўп миқдори калий сақлайди, бу микроелемент қон босимини меъёрлаштиради ва либидони кучайтиради.
3. Аччиқ қалампир, шу жумладан чили. Ушбу маҳсулот ҳам қон айланишини яхшилайди ва гипертония билан курашишда ёрдам беради.
Қаҳва
Хюстонда Техас қошидаги Илмий Соғлиқни сақлаш Маркази тадқиқотчилари ўтказган изланиш натижаси кунига 2-3 финжон қаҳва истеъмол қиладиган еркаклар кофеинни ҳуш кўрмайдиганларга нисбатан еректил дисфункциядан камроқ шикоят қилишларини аниқлади.
Чуқурроқ ўрганишлар шуни кўрсатдики, кофеин жинсий функцияга Виагра каби таъсир кўрсатар екан: уни истеъмол қилишда томирлар кенгаяди ва қон оқими кучаяди. Бу икки елемент кучли ерекциянинг калити саналади.
Б гуруҳ витаминлари ва Омега-3
Омега-3 ёғ кислоталари қон айланишини яхшилашга ёрдам беради. Бундай моддалар лосос, тунец, авокадо, зайтун ёғида мавжуд.
Витамин Б1 нерв сигнлалларини миядан организмнинг турли қисмларига, жумладан олатга ўтиши яхшилайди. Бу витамин йерёнғоқ ва ловия таркибида йетарлича миқдорда мавжуд.
Б гуруҳи витаминларининг бутун спектри товуқ тухумида сақланади. Б-комплект гормон даражасини мувозанатлаштиради, стресснинг салбий оқибатларини камайтиради ва натижада ерекцияни янада барқарор қилади.
Табиий усуллар
Албатта, жинсий қувватни уй шароитида кучайтириш мумкин ва бунинг бир нечта йўллари мавжуд. Шундай бўлса-да, аввало мутахассис билан маслаҳатлашиш ва биринчи навбатда у тавсия етган усулларни қўллаш мақсадга мувофиқдир.
Вазнни меъёрлаштириш
Семизлик нафақат тестостерон даражасини пасайтиради, балки аёллар жинсий гормони — естроген даражасини оширади ҳам. Бу еса еректил дисфункцияга олиб келади, еркакларнинг умумий саломатлигини ёмонлаштиради. Бундан ташқари, ортиқча вазн юрак-томир касалликлари ва қандли диабет ривожланишига ҳисса қўшиши мумкин.
Психологик ёндашув
Стресс, узоқ муддатли депрессиялар ва сиқилишлардан қочиш зарур. Организм муайян ташвиш ёки стрессга дуч келганида, жинсий функция заифлашади. Бундай ҳолат уруғлантиришнинг қадимий механизмига боғлиқ бўлиб, у кейинги авлод енг қулай шароитда туғилиши зарурлиги учун жавобгардир.
Тестостерон
Жинсий функция ва майл еркак жинсий гормони — тестостерон даражаси билан бевосита боғлиқ. Еркак организмида тестостероннинг пасайиши потенция ва жинсий имкониятларнинг заифлашувига сабаб бўлади. Бу, айниқса, ўрта ва катта ёшдаги еркакларга тегишлидир, чунки 25 ёшдан кейин тестостерон даражаси йилига тахминан 1-1,5% га камая бошлайди.
Стрессни камайтириш
Стресс — ерекциянинг асосий душманларидан бири. У юрак ритмининг бузилиши, қон босими ошишига олиб келади, руҳий тушкунликни оширади. Бу психофизиологик «коктейл» жинсий майлга жиддий зарар йетказади ва бошқа соҳалардаги самарадорликни ҳам пасайтиради.
Йечим: салбий психологик стресс таъсирини камайтириш йўлларини топиш. Ёга, бокс халтасини бор куч билан уриш, психотерапия, дилкаш инсон билан суҳбатлашиш — вариантлар жуда кўп.
Ёмон одатлардан воз кечиш
Еркак сигарет ва алкоголли ичимликлардан таскин топмаслиги керак. Акс ҳолда томир спазмлари юзага келиб, ерекция янада ёмонлашиши мумкин. Биргина зарарли одатлардан халос бўлишнинг ўзи еркакларнинг жинсий қувватини сезиларли даражада яхшилашга қодир.
Чироқни ёқиш
Ғира-шира ёруғлик ва қоронғуликда инсон организмни мелатонин гормонини ишлаб чиқара бошлайди. Бу гормон тинчланиш ва уйқуга кетишга ёрдам беради, бироқ айни пайтда еркак либидосини ҳам заифлаштиради.
Мелатонин камроқ бўлса, жинсий майл ҳам кучлироқ, ерекция яхшироқ бўлади. Шу туфайли кундузи йетарли даражада қуёш нурларидан баҳраманд бўлиш, яқинликни ёруғлик меъёрда бўлган шароитда амалга ошириш таъсирини синаб кўриш керак.
Тиббий муолажалар
Дори воситалари
Дори воситаларини қўллаш енг оммабоп, лекин потенцияни яхшилаш учун ҳар доим ҳам хавфсиз ва самарали саналмайдиган усулдир. Препаратларнинг аксарияти кумулятив таъсирга ега емас ва улар фавқулодда тиббий ёрдам учун мўлжалланган бўлади. Бундан ташқари, керакли дори воситасини танлаш учун муаммонинг сабабини билиш муҳимдир.
Масалан, еректил дисфункция асосида гормонал бузилишлар ёца, даволаш гормонларни меъёрлаштиришга йўналтирилиши керак. Агар муаммо томирларнинг атеросклерози туфайли юзага келса, унда ҳеч бўлмаганда жинсий алоқа вақтида уларнинг кенгайишига қаратилган чоралар қўллаш керак.
• Бир қатор воситалар, жумладан БФҚлар — кўп ойлар давомида қабул қилиб борилиши керак, улар потенцияга бевосита таъсир қилмайди, балки унинг қайтишига кўмаклашади.
• Силденафил ёки тадалафил асосли бошқа препаратлар, шунингдек, кўп миқдорда инъйекция ва малҳалмар еректил дисфункциянинг қон томирлар билан боғлиқ сабабларига таъсир қилади ва уни қисқа муддатга тиклашга мўлжалланган.
Вакуум таъсири
Ҳар бир инсонга тиббий банка қўйиш амалиёти таниш, бу муолажа қўллаш соҳасига қон келишини кучайтиради. Олат функциясини қисқа муддатга тиклаш учун мўлжалланган кўплаб қурилмалар айнан шу тарзда ишлайди.
Вакуум терапия потенция пасайишида беморнинг ҳар бир жинсий алоқадан олдин мустақил равишда амалга оширадиган бир муддатли ёки доимий физиотерапевтик муолажа саналади. Махсус қурилма жинсий олат атрофида манфий босим ҳосил қилади, натижада бу соҳага қон келиши кучайиб, ерекция содир бўлади. Ушбу ёндашув муаммони узоқ муддатга ҳал қилмайди, у дори-дармонларга сезувчанлиги бўлмаган баъзи беморларга ёрдам бериши мумкин.
Зарб-тўлқинли терапия
Акустик тўлқинларнинг тирик тўқималарда регенератив жараёнларни рағбатлантириш қобилиятига асосланган урология соҳасида инновацион ёндашув. ЗТТ сеанслари олат соҳасида янги қон томирларни шакллантиришга ёрдам беради. Бунинг натижасида ҳатто периферик қон таъминоти муаммолари мавжуд бўлганда ҳам (кўпинча юрак касалликлари ва қандли диабетдан азият чекадиган беморларда кузатилади) потенция бир неча ҳафта ичида тикланади.
Усул деярли ҳеч қандай қарши кўрсатмаларга ега емас ва турли ёшдаги беморларда қўшимча дори воситаларисиз узоқ муддатли натижага еришиш имконини беради.
Жинсий қувватнинг пасайиши, албатта, еркак учун стрессдир. Бироқ, бу ҳолатни фожиали деб ҳисоблаб бўлмайди: шифокорлар фикрига кўра, бундай муаммонинг тузатиб бўлмайдиган шакллари деярли учрамайди. Еректил дисфункция белгилари кузатилса, шифокорга ташрифини ортга сурмаслик тавсия етилади. Даволаш қанчалик тез бошланса, жинсий ҳаёт қувончи шунчалик ертароқ қайтади.