Утмиш ҳақида сиқилиш инсонларга фойда берадими?

Утмиш

Утмиш ҳақида сиқилиш инсонларга фойда берадими?

Биз ўтмишда ўтиб кетган нарсалар ҳақида еслашни жудаям яхши кўрамиз. Шу сўзларни айцам бўлар еди, агар шундай қилганимда бундай бўлмас еди каби ҳаёллар билан ўтмишни ёдга олаверамиз. Биз ўтиб кетган нарсалар билан ўз ҳаёлларимизни тўлдириб ташлаймиз. Бундай хотиралар еса бизнинг онгимизни захарлайди ва ҳозирда туриб яна давом етиб яшашдан чалғитади. Шундай вазиятда ўзингизда куч топишингиз лозим, чунки ўтмишни қайтариб бўлмайди ва хотиралар хотиралигича қолади.

Содир бўлиши керак бўлган нарса, албатта содир бўлади.

Ҳаётимиз ўзгаришларга тўладир. Сиз ҳаёт йўлига таъсир кўрсатишингиз мумкин, лекин кўпинча ташқи омиллар бунга ўз таъсирини кўрсатади. Агарда сизда шундай вазиятлар содир бўлган бўлса, демак шундай бўлиши керак еди. Сиз бу ҳақида қанча ҳафа бўлманг, бунинг натижаси ўзгаришсиз қолади. Тақдир – кутилмаган вазиятларга бойдир.

Хатони ҳар доим тузатиш мумкин

Бизнинг туйғуларимиз кўпинча ақл-идрокли ва мулоҳазали фикрлаш қобилиятимизни тўсиб қўяди. Шу сабабли, тушкунлик вақтида, биз ҳамма нарсани йўқотдик ва ҳеч қандай чиқиш йўли йўқ деб ўйлашни бошлаймиз. Аммо биз тинчлантиришимиз керак бўлган қўрқув ва қайғу бизни бошқаради. Кўпгина холатлардан чиқиш мумкин. Асосий нарса вақтида тинчланиш ва йечимларни излашдир.

Салбий тажриба ҳам тажриба ҳисобланади

Ҳаётдан фақат биз истаган нарсаларни олиш мумкин емас. Биз вақти-вақти билан хатолар қилишимиз ёки керак бўлмаган ҳаракатлар қилиб қўйишимиз мумкин. Лекин шу хатолар биз кейинчалик нимани ўзгартиришимиз керак бўлган нарсани кўрсатадиган салбий тажриба ҳисобланади. Кўпинча у ижобий тажрибадан кўра жуда фойдалидир.

Ўзингизни ва бошқаларни кечиринг

Содир бўлган нарса қайтарилмайди. Буни қабул қилишингиз муҳимдир. Ўз-ўзингизни ковлаш билан ҳеч нарсага ериша олмайсиз. Бу ижобий фикр юритиш ва самарали меҳнат қилиш қобилиятини блоклаши мумкин. Ўзингизни ва бошқаларни кечиришдан бошқа танлов йўқ. Агар сиз салбий фикрларни йиғсангиз, унда сизнинг ҳаётингиз фақат шунга тўла бўлади.

Сиз ўйлагандан кўра ҳаётингизни яхшилаш имкониятлари кўпроқдир. Фақатгина ҳаракатни бошлаш керак ва яна хурсандчиликни ҳис етасиз. Ўтмиш қайтарилмайди, лекин уни қайта тиклаш мумкин: ҳар қандай йўқотилган пулни бошидан топлаш мумкин, романтика ва севги яна қайтиб келиши мумкин. Сиз ўзингизни қўлга олишингиз керак ва шунда ҳаётингиз яхши тарафга ўзгаради.

 

(Visited 359 times, 1 visits today)

Related posts

Leave a Comment