Ростгуйлик хакида нималарни биласиз
Ёлғон гапириш бу кимнидир ўз ҳаракатлари билан ёки сўзлари билан алдашдир. Инсон ҳаттоки жим туриб ҳам алдаши мумкин екан.
Қандай қилиб дейсизми? Масалан нимадир айиб иш қилиб қўйдингиз. Сиздан ким қилди деб сўрашлари мумкин, сиз еса лом-мим демай турибсиз албатта, сизни саволга тутган киши бошқа инсон ҳақида ўйлаши мумкин.
Демак сиз уни алдадингиз. Ҳаттоки оддий воқеани ҳам лоф уриб кўпиртириб гапириш ҳам ёлғон ҳисобланар екан. Сизни тинглаб турган кишининг тасаввурида икки баробар шу мавзу ҳақида тасурот бўлиши ҳам мумкин. Аслида еса ундай бўлмаслиги ҳам мумкин-ку.
Бундан ташқари бошқалар билан бўлган муносабатга ҳам путур етқазади. Баъзи пайтларда ёлғон гапиришга мажбур бўламиз, лекин бундай мажбурлик бизни Худованд олдида оқламайди. Яна муносабат ўрнатишимизда мухим саналган нарсалардан бири, кимнингдир олдида уни мақтаб ёки у киши хақида яхши илиқ гапларни айтиб, орқасида умуман аксинча гапиришимиздир.
Инсонларга бундай муносабат қилишимиз умуман ярамайди. Агар ишхонада доимо шундай қилишда давом етадиган бўлсангиз, нафақат дўстларингизни йўқотасиз, балки хеч ким сизга ишонмай қўйиши ҳам анниқ. Халқимиз “бошинга қилич келса ҳам рост гапир” дейди.
Кимгадир тўғри гапни юзига гапиришдан қўрқманг. Лекин гапириш вақтида овозингизнинг тонига ҳам кўп нарса боғлиқлигини ёдингиздан чиқарманг. Доимо ростгуй бўлиш инсонлар орасида обрўнгизни сақлаб қолишингиз учун мухим рол ўйнайди.
Оилангизда ҳам доимо ростгуй бўлинг болаларингизни ҳам ёшлигидан шунга ўргатиб борсангиз келажакда яхши хосил олишингизга хеч иккиланмасангиз ҳам бўлади.
Сизчи дўстим, сиз ҳам ёлғондан фойдаланиб турасизми? Ёлғон ҳам яхши ниятда ишлатилиниши мумкинми?