Кудук тушда

Кудук тушда курса нима бўлиши хакида тўлик маълумот

Кудук тушда Ибн Сирин раҳматуллоҳи алайҳ: Қудуқлар: Ҳовли жойнинг қудуғи кўпинча шу ҳовлининг эгасига далолат қилса, баъзан ҳовли эгасининг хотинига ҳам далолат қилади.

Чунки сув олишда пақир ва арқон қудуққа ташланади. Қудуқ эса сувни ичида сақлайди. Шу боис у аёл киши деб таъвил қилинади.

Агар қудуқни эркак киши деб таъвил қилинса, унинг суви мазкур кишининг моли ва аҳлига саховат қиладиган имкониятга эга бўлишидир.

Сув қудуқдан ҳовлига оқиб кетмаса, унинг яхшилиги кўпайиб бораверади. Агар оқиб кетса, сири ва гапи тарқаб кетади. Қудуқнинг суви озайса, ризқи ҳам камаяди. Агар унинг туби чуқур бўлса, бу унинг бахил эканини билдиради. Қудуқнинг суви қўлга яқин бўлса сахий эканига далолатдир.

Кудук тушда курса

Қудуқ хотин деб таъвил қилинса, суви хотиннинг моли ва қорнидаги боласидир. Унинг суви қўлга яқин бўлса, хотиннинг туғиши яқинлашган бўлади. Агар қудуқнинг суви ерга оқиб кетса, хотин туғади ёки бола тушиб кетади.

Шунингдек, кўпинча қудуқ ходим, қул, тўрт оёқлик ҳайвонга ҳам далолат қилади. Яна у сув сотиш ёки шу сабабли келадиган фойдани ёки сафар ва шунга ўхшаш ишлардан ҳосил бўладиган манфаатни аҳлига қизғанмай сарфлайдиган одамга ҳам далолатдир. Кудук тушда

Челакнинг қудуққа тушиб чиқиши мусофирнинг сафарга бориб келишига ўхша гани боис, номаълум қудуқ кўпинча сафарга далолат қилади.

Шунингдек, кўпинча у дарё, ҳаммом, намозхонларнинг намоз ўқиши туфайли маънавий кирлари ювиладиган масжид, илми сувдек зарур бўлган олим, зинокор аёл, қамоқхона ва қабрга ҳам далолат қилади. Касал одам тушида номаълум қудуққа тушиб кетганини кўрса, вафот этади.

Агар кемада бўлса, ғарқ бўлади. Қуруқликда кетаётган мусофир бўлса, йўлда тўсиқ, макр ва хиёнатга учрайди. Агар иши гулла бўлса қамалади. Агар ушбу ҳолатлар бўлмаса, беихтиёр ҳаммом ёки зинокор аёлнинг ҳовлисига киради. Ҳомиладор аёл ёки ҳузурида ҳомиладори бор киши кўрса, унга ўғил боланинг башорати берилган бўлади. Кудук тушда

(Visited 3 578 times, 1 visits today)
Оцените статью
Tush tabiri
Добавить комментарий
Яндекс.Метрика