МУШУК тушда

МУШУК тушда Tush tabiri

МУШУК тушда курса нима бўлиши хакида тўлик маълумот

Тушда мушук хизматкор, қоровулга; бировга ҳам фойдаси, ҳам зарари тегадиган инсонга; ювош мушук кўриш роҳат-фароғатга ишорадир.

МУШУК тушда курса

Ибн Сийрийн айтибдирларким, ҳар ким тушида мушукни кўрса, маълум мушук бўлса, уйига маълум ўғри келгай, номаълум мушук бўлса, номаълум ўғри келгай. мушук уйидаги бир нарсадан еса, ўғри молидан олгай. ея олмаса, молидан ололмагай. тушида мушукни ўлдирса, ўғридан нажот бўлгай.

ОБОД ШАҲАР

Ибн Сийрийн айтибдирларким, ҳар ким тушида ўзини ободонда кўрса, далил бўлгайки, дини бақувват бўлиб, оқибати яхши бўлгай. шақардан чиқса ёки биров ҳайдаб чиқарса, бунинг акси бўлгай.

овоз

Ибн Сийрийн айтибдирларким, ҳар кишининг овози тушида баланд бўлса, қадр манзилоти ҳам баланд бўлгай. Паст бўлса, қадри ҳам паст бўлгай. Кирмоний Раҳматуллоҳ алайҳ айтибдирларким, еркак одамнинг овози баланд бўлса, шарафи ва мартабаси ҳам баланд бўлишидан далолатдир. Аммо хотини шундай туш кўрса, бу унинг ёмонлигидан далолат бергай.

(Visited 627 times, 1 visits today)
Оцените статью
Tush tabiri
Добавить комментарий

Яндекс.Метрика