Мукаммалик хакида фойдали маслахатлар
Еркак киши мукаммал аёл ҳақида орзу қилади. Аёл еса мукаммал еркак ҳақида орзу қилади. Лекин Худо уларни бир-бирини тўлдириш учун яратганини тушунишмайди. Ҳеч қандай мукаммал муносабат йўқ.
Аёлда еркакнинг камчиликларини сезмайдиган донолик мавжуд. Еркакда еса аёлнинг кучсизлигини кечара оладиган куч мавжуд.
Биз синган нарсаларни ташламас едик, балки уларни тузатар едик
60 йил бирга яшаган бир кекса жуфтликдан сўрашди:
– “Сизлар узоқ вақт давомида қандай қилиб бирга яшаб келяпсизлар?”
– Биласизми, биз шундай вақтда туғилиб ўсганмиз-ки, унда синган нарсаларни ташламас едик, балки уларни тузатар едик.
Ҳозирда ёш оилалар қандайдир муоммога дуч келишса, улар буни ҳал қилиб бўлмайдигандек кўришади ва уни тузатишдан кўра, осонгина воз кечиб кетадилар. Шунинг учун бизнинг Ўзбекистонимизда ҳам ажралишлар жуда кўпайиб кетган. Кўпчилик муомони ҳал қилиш ўрнига, осонгина ундан қочишади.
Ҳурматли ёшлар, сизлар бунга нима дейсизлар?