Эркак ва кизлар турмуш курушдан олдинги муносабатлар хакида
Ҳар бир инсон зоти борки ўз жуфтини топиб у билан бахтли ҳаёт кечиришни хоҳлайди.
У ҳеч кимга ўхшамаган унга муносиб жуфт бўлишини истайди. Ҳар бир йигит қиз ўзи учун яратилган инсонни қидиради.
Аммо йигитлар ва қизлар, сизларга маслаҳат, турмуш қуришдай маъсулиятли ишга бепарво бўлманг. Сиз кимни танласангиз ҳам у билан бир умр яшашингиз керак. Сиз кимнидир учратгансиз, балки у сизга ёқар ҳам, аммо у билан бир умр яшашга тайёрмисиз.
Уни ёқтириб ёки севиб қолган бўлсангиз турмушдан кейин унинг сизга ёқмайдиган феъл атворлари ҳам намоён бўлишини унутманг. Чунки ҳозир унинг камчиликлари сизга жозибадай кўриниши мумкин. Аммо турмуш қурганингиздан кейин ундай бўлмайди, менга ишонинг.
Албатта ҳар бир йигит қиз бир бирларини севиб қолгач тезроқ бир бирларининг висолларига етишишга ҳаракат қилади. Бу ҳолатда кўпинча йигитлар ташаббус кўрсатадилар. Аммо қизлар ҳам ҳис туйғуларга берилмай, ақл билан иш тутишлари лозим. Ўйлаб кўринга, қизларга уят ва андиша нима учун шунчалик зарур. Худо уларни нима учун шундай яратган.
Тасаввур қилинг сиз севган йигит сизнинг қўлингиздан тутиб сиздан бўса олишга ҳаракат қилмоқда. Шу пайтда уят ва андиша сизга ёрдамга келади. Бу ҳислатингизни ҳеч қачон йўқотманг. Чунки қизлар уялганларида яноқлари қизариб кетади.
Бу қизариш ва тортиниш йигитлардан сизни ҳимоя қилади. Шу ҳолатга тушганингизда йигит ҳам ўзини четга тортади. Чунки бемаъни хатони вақтида тўхтатган маъқул.
йигитлар сизларга саволим бор. Маҳбубангизни чин дилдан севасизми? Агар сиз унга талпинаётган бўлсангиз ва унинг висолига тезроқ етишишни хоҳласангиз тўй ҳақида ўйлаб кўринг.
Е йўқ, тўйга ҳали тайёр емасман дейсизмиё?! Унда сизнинг юрагингиздаги ҳиссиёт севги емас, бу бор йўғи еҳтирос ҳолос. Агар сиз маҳбубангизни чин дилдан севсангиз, уни ҳурмат қилинг. Аниқроғи унинг шаҳсиятини тўйдан олдин поймол қилманг.
Унинг ўзгалар олдида ҳурматга ега бўлишини хоҳласангиз, ўзингизни еҳтирослардан тийинг. Чунки ҳозирги еҳтиросларингиз ҳозир ҳам мободо тўй қиладиган бўлсангиз тўйдан кейин ҳам яхши натижа бермайди.
Сизларга маслаҳатим бир бирингизни назорат қилинг. Яъни бирингиз чегарадан чиқиб кетаётган пайтингизда бошқангиз тўхтатишга ҳаракат қилинг. Агар ҳозир тўхтасам у мен ҳақимда нима деб ўйлайди деб ўйламанг.
Чунки ҳозир ўзингизни тия олсангиз шеригингизнинг сизга бўлган ҳурмати ошади.
Никоҳ муқаддас бўлмоғи лозим. Ҳозирги замонда бу мавзу ёшлар учун жуда зерикарли туюлиши мумкин. Аммо муқаддаслик билан бошланган никоҳда оила мустаҳкам бўлади. Сизга бахт ва омад тилайман.