Эр хотин муносабатлари эркаклар ва аёллар учун фойдали маслахатлар
Оилада муносабатлар мустаҳкамлиги ернинг ташаббусига боғлиқ. Оила учун тўла жавобгар саналган ер рафиқаси ва фарзандларига меҳр муҳаббат кўрсатишда улардан олдинда юрса, бундан ўзи ҳам катта манфаат топади.
Меҳрибон, уни тўла тушунувчи ҳамда ҳамиша ёрдамга шай турган хотини, ота онасининг паноҳида яйраб яшнаб ўсаётган, ўзларини хотиржам сезган, фақат яхши томонга қараб камол топиб бораётган фарзандлар ота учун ажойиб совға бўладилар.
Бунга риоя қилган оилалар орасида бахцизликка учраганларини мен ҳеч қачон учратмаганман. Шунга асосан, оталар, ташаббус ҳамиша сиздан бошлансин дейман.
Аммо, яна бир нарсани ҳам ҳисобга олиш даркор. Ҳис туйғулардан йироқ, кўпроқ идрок билан иш тутадиган нўноқ ер қандай қилиб меҳр муҳаббатини хотинидан олдин айта олади? Мана азиз дўстим, сизга бугунги кун оиласининг енг кам ўрганилган муаммоли томони.
Бу муаммони ечиш осон емас, чунки орамизда шундай еркакларнинг кўпчилиги шу муаммодан бехабар. У хотини ва фарзандларининг ҳис туйғуларга тўлиб тошганини англаш ўрнига оиласи ҳаётида ўзи билмаган ҳолда тўсиқлар яратиб олган. Натижада еса ер ва хотин орасида ажралишларга олиб келадиган ҳолатлар вужудга келади.
Оилавий алоқаларнинг ўта муҳим еканлиги ҳаммамизга аён. Буни тўғри тушунмаган ер хотинлар боши берк кўчага кириб қолишади. Фақат идрок жараёнига ёпишиб қолган ер ҳис туйғуларга бой хотинини тушунишни хоҳламайди. Ўз навбатида Хотин ҳам ернинг совуқ муомалаларини кечирмайди.
Аслида муаммонинг илдизи қаерда?! Еркаклар, сиз ҳақиқатнинг юзига тик боқинг. Аёллар меҳр ва муҳаббат, турмуш ўртоғи ҳамда фарзандларига меҳрибонлик, ғамхўрлик кўрсатиш соҳаларида ҳамиша етакчилик қиладилар. Еркаклар еса кўпроқ тавсияларга, маслаҳатларга суяниб иш кўришади. Улар ҳар доим аҳли аёлининг ёрдамига муҳтож бўладилар.
Аёллар ўз ерларини ҳис туйғуларнинг нотаниш мамлакатига олиб киришда йўл бошловчилар саналади. Ерлар нафақат ўз хотинларини ҳурмат қилишлари, ҳиссий соҳада уларга ергашиб юриши, балким оилада соғлом муҳитни яратишдай мушкул вазифани адо етишда ўз хотинларига мунтазам равишда ёрдам беришлари, уларни қўллаб қувватлашлари шарт.
Агар ер аёлнинг ҳаракатларига тўғаноқ бўлса, охир оқибатда аёлнинг руҳи сўниб қолиши мумкин.
Агар аёлларнинг меҳр муҳаббати ерлари топтаб ташласа, қалбан езилган ва тушкун ҳолатга тушиб қоладилар. Аммо агар ерлари хотинларининг ҳис туйғуларини қадрласа, ҳамиша унинг фикрларини тингласа, бундай оилаларда ер хотин ўртасидаги муносабатлар жуда қадрли бўлади.
Бундай оилалар кўп йиллар давомида шаклланиб ўсиб, мустаҳкам бўлади. Ўзаро илиқ муносабатлар ичида ер хотин тобора яқинлашиб, бир бирига суяниб қоладилар. Бундай оилалар Яратганнинг улуғ туҳфасидир. Кимда қайдай фикр бор? Мархамат.
Ер хотин муносабатлари (давоми…)
Ер – хотин муносабатлари оилани бошқаришда жуда катта аҳамиятга ега. Бундай муносабат ота онанинг болалари билан бўлган муносабатига жиддий таъсир кўрсатади. Ота она ва фарзанд ўртасидаги мулоқот, боланинг руҳан тетиклик даражаси кўп томонлама оила бошлиқлари ўртасидаги муносабатларга бориб тақалади.
Бундан шу нарса маълум бўладики, ўз фарзанди билан яхши муносабатда бўлишни истаган ота оналар биринчи навбатда ўзларининг ўртасидаги муносабатларини яхшиламоғи шарт.
Оилавий муносабатларнинг мувафақиятида оталарнинг роли жуда катта. Ҳар доим ташаббус ота ёки ер томонидан бўлиши шарт. Масалан бир еркак ҳақиқий оила боқувчиси бўлиши, уни ҳамма ҳурмат қилиши мумкин, аммо у оилада қандай?
Турмуш ўртоғи у билан очиқ гаплаша оладими? У хотинига илиқлик ва меҳрибонлик қила оладими? Баъзи еркаклар оиладаги муносабатлар ҳақида гаплашишни муҳим деб ҳисобламайдилар. Улар учун турмуш ўртоғининг орзу умидлари, ҳис туйғулари гаплашишга арзимайди.
Улар фақат аниқ далиллар ва маълумотлар асосида иш кўришади. Аммо бундай совуқ ҳарактерли инсон билан яшаш осон емас.
Оила маъсулиятини бўйнига олмаган ер ва ота оилани бахтли қила олмайди. Хотин, яъни онанинг оилада ўзига яраша маъсулияти бор, аммо ер ҳар бир қадамда уни қўллаб қувватлаб турмоғи, унга кўмаклашмоғи лозим. Хотин ҳам ўз навбатида ерининг оилавий ҳаётнинг ҳамма томонларида,айниқса руҳий муносабатларда ҳам уни 100% қувватлашни хоҳлайди.
Ер зарур вазиятларда ундан ёрдамини аямаслиги керак. Хотинининг унга ёрдамга тайёрлигини , керак бўлганда оилани бошқариб туришини у ҳамиша ҳис қилиб турсин.
Бутун маъсулиятни ўз бўйнига юклаб олган ва ери оила ташвишларидан бўйин товлайдиган аёлнинг ҳаётини тинч ва осойишта, ўзини еса меҳр муҳаббатга қониққан деб бўлмайди. Ернинг оила учун бутун жавобгарликни ўз бўйнига олиши хотини ва фарзандлари учун катта бахт саналади.
Еридан муҳаббат кўрган аёлгина муъжизалар яратишга қодир бўлади, ўзига бахш етилган меҳр муҳаббатни турмуш ўртоғига ва фарзандларига минг бора орттирилган ҳолда қайтаради, оиласини сеҳрли бир ёғдуга буркайди.
Бунинг ягона шарти, ташаббус ҳамиша ер томонида бўлиши лозим. Бунга қодир бўлган еркакка ҳавас қилса арзийди. Аёл томонидан қайтарилган севги бебаҳо саналади. Менинг фикримча бу дунёдаги енг қимматбаҳо нарсадир.
Ташаббуснинг ер томонида бўлиши қийин кечади, аммо хотинидан жавоб ҳиссини олган ва ўртадаги муҳаббатнинг кундан кунга ортиб бораётганини сезган ер учун бу ҳолат доимо енгил кечади. Оила муносабатларида ернинг ҳам хотиннинг ҳам ўз мажбуриятлари бор. Бу ҳақдаги суҳбатимизни яна давом еттирамиз.
Ҳазрати еркак!
Азиз еркаклар, ўғиллар, йигитлар ўғил фарзанд ота-она учун ушалган орзу, юрак бутунлигидир. Қолаверса жон кушандаси ҳам, мол кушандаси ҳам ўғли бор уйдан ҳайиқади. Ўғил кўрмадим деб, ширин рўзғоридан ажралиб кетганлар бор. Бу армонларини ичига ютиб, умр бўйи юраклари йиғлаб юрганлар қанча. Аммо ноқобил ўғилларнинг дастидан пушаймон билан ўтаётганлар, улар туфайли хонавайрон бўлган тақдирлар қанча!
Нафсиламбирини айтганда бугунги йигитларимиздан кўнглимиз андак тўлмайди. Ўғли борларнинг кўнглида бир таскин бор – енди мени беминнат кўмадиганим бор, дейдилар. Дарвоқе, киши кексайганда гўдаксифат бўлиб, кимгадир суяниб қоларкан.
Ўғли йўқлар еса ўзларини гўё етим қаригандай ҳис қиларканлар. Бир қиз ўнта ўғилнинг мурувватини кўрсаца ҳам, ўғлим йўқ деб, ота-онанинг кўнгли суст кетаверади… шундай гаплар йигитларжон, сизнинг ўрнингизни ҳеч ким босолмайди.
Ота –она учун ўғлидан кўрилган роҳат ҳақиқий роҳат, қолгани еса миннатлидай туюлаверади… Ўнта бўлса ўрни бошқа , дейди халқ. Акаларим ёки укаларим қараяпти деб ғофил бўлманг. Улар ўша келмаган боласига умидвор бўлаверадилар. Ўн ўғлон бир нонвойдан нон олиб келтирса билингки, ота-онангиз бу нонлардан ўн хил маза туйиб ейди.
Сиз куёв бўласиз. Бу ҳам ҳаётингизнинг янги бир босқичи бўлади. Елкангизга қўйилган бу юк – рўзғордир. Бу юз ор ва юз кор демакдир. Бир томонга қарасангиз – севикли жуфт. Бир томонда еса сизни умрларини узиб ясаган ота-онангиз, бир ёқда жигарбандлар. Сиз учун уй қурилди, пуллар сарфланди. Ота-онангиз сиз туфайли келинли бўлдилар.
Улар учун сиз шу бугундан катта бўлиб қолдингиз. Бу катта бўлишингизни туғилган кунингиздан то шу тўйгача кутдилар. Уларнинг сизга аталган дуоларини китоб қилса бўлади. Ул дуолар ота-онангиз наздида тўйни бошлабоқ ижобат бўладиганга ўхшайверади.. атрофдарилар сизни жиддий кузата бошлайдилар, ҳар бир ҳаракатингизни тарозуга соладилар.
Бироқ сиз ҳамиша ҳам зийрак емассиз. “Ота-онамнинг кечаги боласиман-да, улар менинг ҳамма феълимни кўтаришади”, дейсиз. Тўйгача қандай бўлсангиз, тўйдан кейин ҳам шундай тута берасиз ўзингизни – дарз кетиш шундан бошланади.
Ота-она уйланиб “улғайиб” қолган боласидан катталардан кутадиган вафони кутади. Салгина гапингиз оғир ботиб, салгина ишингиздан ранжийдиган бўлиб қолади. Бунинг устига сиздаги жами салбий жиҳатларни келиндан кўра бошлайдилар. Қарабсизки, бегуноҳ келин ҳам хунук кўринади.
Бу хикоядан ўзингизга керакли хулоса чиқариб оласиз деган умиддамиз. Бордию фикрингзни билдириш истагида бўлсангиз, бемалол коммент қолдиринг.
Қуш уясида кўрганини қилади
Бугунги кунда ҳаётда кўплаб муаммоларга дуч келамиз. Булардан енг аввалоси бу- инсон характеридир. Инсон характери қаердан ва қандай шаклланади? Албатта бу оиладан бошланади. Оила – бу жуда нозик муассаса. Бу фарзанд дунёга келганидан, ота-онанинг бир-бирига бўлган муносабатидан бошланади. Ота-онанинг босаётган ҳар бир қадами боланинг онгига ўрнашиб қолади.
Баъзи оталар фарзандлари сигарета чекишига ўрганиб қолганидан шикоят қилишади. Ҳурматли Оталар, ўзингиз уйда сигарета чекасизми? Ўзингиз уйда сигарета чекиб туриб, қандай қилиб фарзандингизга сигарета чекма деб айта оласиз?
Баъзида ота-оналар фарзандлари уларни ҳурмат қилмаётганидан шикоят қилишади. Ҳурматли ота-оналар, сизлар бир-бирларингизни чин дилдан ҳурмат қиласизларми? Ахир, ҳар бир бола ота онасидан, ака-опасидан ўрнак олади. Бир сўз билан айтганда оиладаги муҳит унга таъсир қилади.
Оилада танқид, ёлғон, ғазаб, масхара, жанжал, нотинчликни кўриб ўсган фарзанд- ёлғон гапиришни, жанжаллашишни, ғазабланишни ва бошқларга озор беришни ўрганадилар. Ота боболаримиз ҳам “Қуш уясида кўрганини қилади” деб бежиз айтишмаган.
Шу боис, бизнинг оиладаги ролимиз жуда ҳам муҳимдир. Қиз бола ҳам аёллик жозибаси нима еканлигини, дунёга келганидан бошлаб онадан ўрганади. Она уйдаги аёллик ролини чиройли кийиниб, назокат билан амалга ошириши, турмуш ўртоғи ва фарзандларига қилаётган муомиласи билан ўз қизига ўрнак бўлади. Ана ўшанда қиз вояга етиб, оила қурганда ўз вазифасини чиройли бажаради.
Оилада далда, мақтов, ишонч, ҳалоллик, меҳр ва хавфсизликни кўриб ўсган фарзарзанд- сабр қилишни, ўзини ва бошқаларни хурмат қилишни, ўзига бўлган ишончни ва бошқаларни яхши кўриб уларни хурмат қилишни ўрганади.
Оилавий муаммоларда кўп ҳолларда “қарс икки қўлдан чиқади”. Оила мустаҳкам қўрғонга айланиши учун оилада икки тараф ҳам бир ёқадан бош чиқариши яхшироқдир. Ер-хотиннинг дўстона муносабати, аҳиллиги ва меҳр-оқибати фарзандларимизга ҳам ўтади.
Инсон муносабати
Биз ҳар куни ким биландир учрашамиз, суҳбатлашамиз. Кимнингдир ўзимизга бўлган муносабатидан норози бўламиз. Ўзимиз билмаган ҳолда кимнидир ҳафа қиламиз. Ёки аксинча, кимдандир хурсанд бўлиб, кимгадир хурсандчилик улашамиз.
Бу ўзаро инсоний муносабатларда жуда кўп ҳолларда оддийгина хато қилиб қўямиз-да, кейин, нега шундай бўлди деб маъюсланиб юрамиз. Бировни айблаб, ўзини фаришта санаш инсонга хос хусусият. Биз ҳаммамиз шунақамиз. Кимнидир мақташдан кўра, уни танқид қилиш осонроқ. Кимнидир танқид қилишдан олдин, унинг бир кун келиб ўзимизга ҳам қайтиб келиши ҳақида ўйлаб кўрайлик.
Танқидни алоқачи кабутарга ўхшатиш мумкин. Америка президенти Абрам Линколън одамлар билан муносабатда бетакрор еди. Унинг одамлар билан муносабатидаги ютуғининг сири нимада бўлган?
Агар унинг атрофидагилар билан мулоқоти усулларини кўриб чиқсангиз, бунинг сири оддийгина танқид қилмасликда еканини тушуниб оласиз. Хўш унинг ўзи ҳам кимнидир танқид қилганми?
У ёшлигида танқидий мактублар, шеърлар ёзиб қишлоқ кўчаларига ташлаб кетарди. Мактуб кимга қаратилган бўлса, ўша кишилар ундан ранжишгани аниқ. Кейинчалик бир ходиса сабаб Линколън умуман танқид қилмайдиган бўлди.
Атрофидагилар кимдир ҳақида танқид қилса у: «Уларни танқид қилманг, мазкур шароитда биз ҳам шундай йўл тутган бўлар едик», дейди.
Сиз кимнидир бошқача одамга айлантиришни истайсизми? Жуда яхши! Ундай бўлса бу ишни ўзингиздан бошланг. Ҳақиқий худбинлик нуқтаи назаридан ўзгаларни ўзгартиришдан кўра бу фойдалироқ ҳам хавфсизроқ.
Балки, ўз ўзингизни такомиллаштириш бир йил вақтингизни олар. Кейин еса бунинг самарасини кўрасиз. Конфуций: «Ўзингизнинг остонангиз тозаланмасдан туриб, қўшнингиз томида қор ётганидан шикоят қилманг», деган еди.
Агар биз ўн йиллаб, балки умримизнинг охиригача татийдиган хафагарчиликка мубтало бўлишни истамасак, келинг, ўз-ўзимизни аёвсиз танқид қилиш билан шуғулланайлик.
Атрофдагилар билан муносабатда унутмангки, сиз мантиқий фикрлайдиган хилқатлар билан емас, балки, еҳтиросли, мағрур, шуҳратпараст мавжудотлар билан мулоқотда бўляпсиз.
Танқид еса порох тўла бочкага ўхшаб ғурурни портлатиб юбориши мумкин. Шунинг учун мумкин қадар одамлар билан юмшоқроқ муносабатда бўлишни ўрганинг.
Ёшлигида қўрс бўлган Бенжамин Франклин вақт ўтиши билан одамлар билан муомала қилиш санъатини шу қадар ўзлаштирдики, уни Американинг Франциядаги елчиси қилиб тайинладилар. Унинг муваффақияти сири нимада еди? «Мен ҳеч ким тўғрисида ёмон гапирмайман, бироқ одамларнинг яхши жиҳатларини ҳамма жойда айтаман», деган еди у.
Ҳар қандай нодон танқид қилиши, айблаши, норозилигини билдириши мумкин. Нодонларнинг кўплари шундай қиладилар ҳам. Аммо бировни тушунмоқ, ён бермоқ учун кучли ирода талаб етилади.
«Буюк шахснинг буюклиги, унинг кичкина одамлар билан муносабатида намоён бўлади», дейди Карлейл.
Гаров бойлайман, атрофимиздагиларнинг 99 фоизи кичик одамларга нисбатан менсимай муомала қиладилар. Сиз еса уларнинг хатосини такрорламанг.