Кийим тушда

Кийим тушда курса нима бўлиши хакида тўлик маълумот

ЯНГИ ПОКИЗА кийим тушда Ибн Сийрийн айтибдирларким, ҳар ким тушида ётадиган ерида ўзини покиза, тоза кўрса, далил бўлгайки, хотини солиҳа ва мастура бўлгай. қора ёки кўк ифлос жомаси куйиб кеца, хотини вафот етгай, ўғри олса ё йўқотиб қо йса, хотинини талоқ қўйгай.

БОШ КИЙИМ

Тушда бошга ҳар қандай нарса кийиш хайр билан таъбир қилинади. мутахассис бўлса, туш егаси хизматга киради. Бош кийимни бошидан чиқарганини кўриш зарар ва зиёнга ишорадир.

ЁЗГИ ЛИБОС

Ибн Сийрийн айтибдирларким, ҳар ким тушда ёзда киядиган кийимни қишда кийса, далил бўлгайки, моли зиёда бўлгай. Аммо хавф бўлгай. Ҳар ким тушида ўнгида киядиган кийимдан яхши кийим кийса, қадри ва манзилоти зиёда бўлгай ва паст кийим кийса, қадри кам бўлгай. зоҳид (дарвеш, қаландар)лар, уламолар кийимини кийса, қадри манзилот топгай. фосиқлар кийимини кийса, далил бўлгайким, гуноҳга кўп мойил бўлгай. Тавба қилсин. Кийими қанчалик пок бўлса, дини ҳам пок бўлгай. Ифлос бўлса, ифлос бўлгай.

 

ЙИРТИҚ кийим

Ибн Сийрийн Раҳматуллоҳ алайҳ айтибдирларким, ҳар ким тушида кийимнинг йиртикдигини кўрса ёки хотини унинг кийимларини тикса, далил бўлгайки, ҳамма ишлари бароридан келиб, муродига етгай, бировнинг кийимини тикса, ундан қўп манфаат кўргай, уйида кўп тикилган кийимларни к)фса, давлати зиёда.|турмуши фароғатли бўлгай.

КЎЙЛАК

Тушда ипак кўйлак кўриш тақвога ишорадир. Аёл егнида еркак кўйлагини кўрса диний ва дунёвий савобга; еркак егнида аёллар кўйлагини кўрса қайғуга ишорадир. Тушда янги кўйлак кўриш ҳалол молга, тоза кўйлак қалб тозалигига ишорадир.

 

МАЙКА (ИЧ КИЙИМ)

Тушда кишининг ич кийимлардан ҳисобланган майкани кўриши маҳрам сирларига ишорадир. Тоза майка гўзал хотираларга, кир майка уйдаги ҳузурсизликлардан далолат беради.

ОЁҚКИЙИМ

Тушда яхши оёқ кийим кўриш ҳозирги ҳолидан кўра олдинга силжишидан, фойданинг ортишидан ва манфаатдан
96

далолат беради. Ёмон, чириган, ески оёқ кийим туфли кўриш бунинг аксидир.
ОЁҚ КИЙИМ (2)
Ҳар кимнинг тушида оёғида пояфзали бўлса, албатта мол ҳосил бўлгай. пояфзали йиртилса ёки куйиб қолса, вафот етгай. оёғидан ечиб олса, хурсандлик ҳосил бўлгай, оёғида маҳкам бўлса, халос топгай. маҳсиси йўқолса, аҳлига нуқсон етгай.

(Visited 2 times, 1 visits today)

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *