Тушда улган

Тушда улган одамни кўрса нима болади енг тоғри

Тушда улган Ҳазрати Дониёл алайҳиссалом айтибдирларки, ҳар ким тушида ўлиб қолса, уни жаноза ўқиб кўмсалар ёки қариндошлари йиғлашиб турсалар. далил бўлғайким, динига, ибодатига путур етгай.

Баъзилар айтибдирларким, ўлган замони одамлар йиғилиб, тобутга солиб кўрсалар, далил бўлғайки, амалдор бўлиб, ҳукумагини одамларга жорий қилгай.

Баъзилар айтибдирларким, умри узун бўлгай. ўлган одам унга хушрўйлик билан гапирса, унинг ҳолида солиҳлик бўлгай (кайфияти кўтарилиб, ҳушёр бўлгай). бадхохдик билан муомала қилса, далил бўлғайким, арвоҳлар ундан норозидирлар. Тавба қилсин. хотин киши тушида ўлса ва тирилса, Худои таоло унга ўғил ато қилғай.

Тушда улган одамни ЎЛИКНИ ТИРИК КЎРИШ

Кирмоний Раҳматуллоҳ алайҳ айтибдирларким, ҳар ким тушида ўлиб кетган одамларни покиза хушрўйлик ҳолатида кўрса, далил бўлгайки, ул одам бахтлидир.

Гўр унга жаннат боғидай бўлган ерур. кийими кўҳна, ифлос ва ўзини ғамгин ҳолда кўрса, албатта, унга садақа ва еҳсон қилиб, дуойи фотиҳа қилсин. Токи азобдан нажот топгай. ҳар кимнинг тушида ўлиб кетган одам кўринса, унинг умри узун бўлгай. Ундан садақа умидвор бўлгай. Шунинг учун садақа қилсин.

Ҳазрати Дониёл алайҳиссалом айтибдирларки, ҳар ким тушида ўлган одамдан бир нарса олса, ўйламаган еридан ризқ, насиба етгай. айтилган нарсадан берса-ю, уни еса, унга ғойибдан ҳалол мол келади, емаса, етмагай. ўлган одам унга кийимидан берса ва кийимини кийса, ғам-андуҳ етгай, ҳам барвақт вафот етгай. киймаса, етмагай.

ЎЛГАННИ КИЙИМДА КЎРИШ

Ибн Сийрийн айтибдирларким, ҳар ким тушида ўлган одамларни кўк кийим кийган ҳолда кўрса, шаҳодат бирла ўлган бўлгай. оқ кийимДа бўлса, аъло даражада ўлим топган бўлгай. кўк ёки сариқ кийимда кўрса, кўрган одамга ғам-андуҳ етгай. Садақа берсин.

Агар вафот етган қариндошларидан бири тирик бўлиб келса, ҳаётнинг устуворлигини қайта кўриб чиқиш керак. Еҳтимол, турмуш тарзи ўзгаришни талаб қилади ва сизга зарар етказиши мумкин бўлган нотўғри қарорлар қабул қилинмаслик учун ўз устингизда ишлашингизга тўгри келади.

Агар сиз аллақачон ўлган, тирик бўлмаган қариндошларингизни кўрсангиз ва сиз билан суҳбатлашишга киришса, уларни о`зингизда қочирмаслигингиз керак. Уларнинг сўзларини тинглашга ҳаракат қилинг. Улар сизга то`г`ри ё`л ко`рсатишга ҳаракат қилишадилар.

Қариндошлар тушга киришларни яна бир сабаби сиз у ҳақида о`йлаган бо`лишингиз ҳам мумкун.

Нима учун ўлик одамлар тушга киради — қариндошлари, агар кутилмаган бир нарса — яхши хабар бўлади, агар дўст — муҳим янгиликлар кутилади.

 

 

(Visited 6 times, 1 visits today)

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *