Олов тушда

Олов тушда курса нима бўлиши хакида тўлик маълумот

Тушда олов кўриш, баъзан соғлик-саломатликка, баъзан еса жаноби Ҳақ тарафидан огоҳлантирилишга ишорадир. Оловда ёниш хатти-ҳаракатларингиз туфайли дўстларингизнинг сизни тарк етишларига ишорадир.

Олов тушда курса

Инсоннинг тушда олов кўриши келаётган ризқ ва амалга ошадиган мақсадга ишорадир. Тушда оловдан фой- даланганини кўриш тўкин-сочин ризқ билан мукофот- ланйшдан далолат беради. Баъзан олов илмга ишорадир.

ЎТ, олов

Ҳазрати Дониёл алайҳиссалом айтибдирларки, ҳар ким тушида оташи бедудни кўрса, подшоларга яқин бўлгай, мушкул ишлари кушодалик топгай. бир одамни оташга ташлаб куйдирса, подшолардан унга ситам етгай ва лекин тезликда халс топгай, башорати яхши бўлғай.

оташ та|насининг айрим қисмларини куйдирса, шунинг микдорича унга офат ва ранж етгай. Садақа берсин. оташни одамлар орасида сочилган ҳолда кўрса, ул мардумлар орасида фитна ва фасодлар авж олгай. оташ унинг кийимларини куйдирса, қариндошлари билан мол талашиб урушгай.

Ибн Сийрийн Раҳматуллоҳ алайҳ айтибдирларким, ҳар ким тушида равшан ёниб турган оташ ёки чироқни кўрса ва унинг шуласи туш соҳибини ёрица, бир пири комилни топиб ҳидоят топгай. равшанлик бир жойда турганини кўрса, унга сабаб давлат ул жойда бўлгай.

оташ биёбондан ёниб турган бўлса, одамлар унинг шуъласидан йўл топиб, жой-жойларига борсалар, далил бўлгайки, ул одамнинг илмидин ёки ҳунаридан одамлар манфаат кўргайлар. нури кам кўринса, бақодан фанога рихлат қилмокнинг яқинлигига далолат қилгай.

ҳамсоясининг уйида оташ ёнганини кўрса, ул ҳамсоясига ҳаром мол етгай. ўзини оташ ёки ёниб турган тандирга сажда қилган ҳолатда кўрса, далил бўлгайки, хотинига муте (қарам) бўлгай.

ЎЧИРИШ

Оловни ўчириш заиф ишонч ва ноўрин одатларни йўқотиш; юзага келадиган фитнани бартараф етишга ишора.

исинмоқ

Олов ёнида мазза қилиб исиниб ўтирганини кўриш ғам ва ташвишдан қутилишга ишора.

(Visited 1 times, 1 visits today)

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *